Асака автомобиль заводи качон ишга тушади
Шавкат Мирзиёев: «Асака автомобил заводи ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаган»
Президент Шавкат Мирзиёев 20 август тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида Асакадаги General Motors автомобиль заводи фаолияти ҳақида гапирди.
«Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30-40 фоиз арзонроқ қилиб сотар эдик. Чегарадан ўтказиб қўяр эдик-да, экспорт қиляпмиз деб, ғўддаяр эдик. У экспорт эмас, бало эди», – деди Шавкат Мирзиёев.
«Андижон машина заводи 3-4 йилдан кейин бизга керак ҳам эмас. Нимага десангиз, мана Тошкент вилоятида, Наманганда очиляпти, Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2-3 та завод очяпмиз. Шунинг учун биз Андижон заводини кўрсатганимизда ҳам фақат расмини кўрсатар эдик, биноси чиройли эди. Иқтисодиёти маъқул эмас эди».
Президентнинг таъкидлашича, энди рақобат муҳитини шакллантириш натижасида завод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиши керак бўлади.
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:
Президент Олмалиқдаги мис фабрикаси қурилиши билан танишди
Габриэл Борич – Чилининг «Клинтонга ўхшашни истамаган» президенти
Тожикистон қачон энергетика мустақиллигига эришиши маълум қилинди
Тожикистон президенти аҳолини телефондан камроқ фойдаланишга чақирди
Комил Алламжонов TikTok ўзбек менталитетига мос бўлиши кераклигини айтмоқда
Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўзаро уруш тугаганлигини эълон қилишга келишиб олишди
Шавкат Мирзиёев Асакадаги автомобиль заводи ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаганини айтди
Президент Шавкат Мирзиёев 20 август тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида Асакадаги General Motors автомобиль заводи фаолияти ҳақида гапирди, деб хабар берди «Gazeta.uz».
Ўз навбатида давлат раҳбари автомобиль заводи аввал 35 фоиз зарар билан ишлаганини, харажатларнинг 35-40 фоиз давлат ҳисобидан амалга оширилганини таъкидлади.
«Бирор марта маҳсулотини фойда билан ишлаб чиқармаган. Агар ҳозиргидек рақобат бўлиб, заводни кенг океанга қўйиб юборганимизда машина сони кўпаяр, ҳам арзон, ҳам рақобатбардош бўларди», — деди у.
Шавкат Мирзиёев бу завод учун барча имкониятлар, жумладан, солиқ имтиёзлари яратилганига қарамай, у ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаганини афсус билан тан олди.
«Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30-40 фоиз арзонроқ қилиб сотар эдик. Чегарадан ўтказиб қўяр эдик-да, экспорт қиляпмиз деб, ғўддаяр эдик. У экспорт эмас, бало эди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг таъкидлашича, энди рақобат муҳитини шакллантириш натижасида завод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиши керак бўлади.
«Андижон машина заводи 3-4 йилдан кейин бизга керак ҳам эмас. Нимага десангиз, мана Тошкент вилоятида, Наманганда очиляпти, Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2-3 та завод очяпмиз. Шунинг учун биз Андижон заводини кўрсатганимизда ҳам фақат расмини кўрсатар эдик, биноси чиройли эди. Ичи (ишлаб чиқариши назарда тутилмоқда — таҳр.), иқтисодиёти маъқул эмас эди», — деди давлат раҳбари.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг айтишича, бундан 5 йил олдин ким вилоятга келган бўлса, ҳокимиятда GM автомобиль заводидан бошқа кўрсатадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Вилоятда иш ўринларини яратишда фақат заводга умид қилинган, лекин ҳозирда минглаб одамларни иш билан таъминлай оладиган тадбиркорлар бор.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги бир қанча компаниялар 2021–2023 йилларда енгил автомобиллар, пикаплар, юк машиналари, микроавтобуслар ва бошқа енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ва йиғишни ўзлаштиришни мақсад қилган. Президент шунингдек, автомобиль ишлаб чиқарувчилар сонини кўпайтириш режаларини эълон қилди.
Хусусан, 2021–2022 йилларда Жиззахда 277 миллион долларлик автомобилсозлик соҳасида учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу АDМ Жиззахда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи (ҳозирда Кia моделлари сотилмоқда), Volkswagen тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи, шунингдек, микроавтобуслар, тижорат ва юк машиналарини йиғиш бўйича Auto Motors Asia лойиҳаси.
2018 йилда «Ўзавтосаноат» Американинг General Motors корпорациясидан қолган акцияларни сотиб олиб, Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводининг ягона акциядорига айланди ва компанияни номини UzAuto Motors деб ўзгартирди. Компанияда ишлаб чиқариш 24 фоизга пасайишига қарамай 2021 йилнинг олти ойи якунларига кўра унинг соф фойдаси қарийб 70 фоиз – 902,6 миллиард сўмга (84,6 миллион доллар) ўсди.
Асакадаги автомобиль заводи 15 кунга ёпилади
Асакадаги GM Uzbekistan заводи янги йил муносабати билан 15 кунлик таътилга кетди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Айтиш жоизки, компания тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилди – 34117 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу кунига мингдан ортиқ автомобиль деганидир.
Компания томонидан ўтиб бораётган йилда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ҳар бир модели таннархи ўртача 10-16 фоизга пасайтирилди, импорт харажатлари эса 73 миллион АҚШ долларгача қисқарди.
2018 йил компания учун жуда сермаҳсул бўлиб, кўплаб ижобий натижаларга эришилди. Компания ўтиб бораётган йилда харидорларга қулай харидлар амалга ошириш имконини берувчи мутлақо янги инновацион хизматларни жорий этди. «Ўзимиз борамиз», «Очиқ осмон остидаги савдо», «Uzavtosavdo» савдо платформаси каби хизматлар автомобиль харидини қулай, шаффоф, ёқимли амалга ошириш имконини берди. Шунингдек, Нурафшон шаҳрида Ўзбекистонда илк мультибренд автосалон очилиб, у томонидан харидорларга барча зарурий хизматларни амалга ошириш таъминланди.
Бундан ташқари, GM Uzbekistan Асака автомобиль заводига ишлаб чиқариш жараёнларига сифатни интеграция қилинганини белгилаб берувчи BIQ-III (Built-In Quality) сертификатини қўлга киритгани яққол мисол бўла олади. Бу сўнгги 3 йил давомида автозаводда амалга оширилган ва сифат талабларини тўла бажарилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар натижаси бўлди.
Ўтган вақт мобайнида технологик ускуналар тўла модернизация қилинди ва уларнинг таркиби янгиланди, GM компаниясининг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган янги тизим ва инструментлари жорий қилинди, корхона ходимлари GM компаниясининг Жанубий Корея, Хитой, Таиланд ва Ҳиндистонда жойлашган заводларида ўқиб қайтишди.
Қайд этиш жоизки, янги йилда Асака автомобиль заводи жамоаси 15 кунга таътилга кетади.
Компания бундан кейин хам харидорларга янгидан-янги қулай хизматларни такдим этишда давом этади.
Барча юртдошларимизни кириб келаётган янги йил билан муборакбод этамиз ва янги йилда ҳам биз билан қолишингиздан умидвормиз!», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Asaka zavodi faoliyati to‘xtatilishi mashinalar narxiga ta’sir qiladimi?
Avvalroq, «UzAutoMotors»ning Asakadagi avtomobil ishlab chiqariladigan zavodi 2021 yilning yanvar oyida ishlamasligi haqida xabar bergan edik.
«UzAutoMotors» zavodida ishlab chiqarishni vaqtinchalik to‘xtatish bo‘yicha jamoatchilik orasida xavotir ortib borayotganligi sababli kompaniya qo‘shimcha ma’lumot berdi.
Unda qayd etilishicha, to‘xtatib turish ishlab chiqarish liniyalarida yillik rejalashtirilgan profilaktika ishlarini amalga oshirish bilan bog‘liq.
Shuningdek, tayyor mahsulotni yetkazib berish bo‘yicha rasmiylashtirilgan shartnomalardagi barcha majburiyatlar o‘z vaqtida va to‘liq bajarilishini ma’lum qilamiz. Rejalashtirilgan profilaktika ishlarini amalga oshirish, ilgari shartnoma qilingan avtomobillarning narxi va yetkazib berish jadvaliga ta’sir qilmaydi.
“Ushbu tadbir doirasida asosiy va yordamchi texnologik uskunalar va jihozlarni, kommunal xo‘jaliklarni, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini profilaktik tekshirish, modernizatsiya va texnik xizmat ko‘rsatish ishlarini olib borish, shuningdek ishlab chiqarish liniyasini modernizatsiya qilish doirasida ta’mirlash ishlari amalga oshiriladi”, deyiladi kompaniya xabarida.
Фоторепортаж: Асакадаги UzAuto Motors заводида автомобиль ишлаб чиқариш жараёни
Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Ўзбекистондаги ОАВ ходимлари учун UzAuto Motors заводига медиа-тур ташкил этилди.
Ҳар бир инсон ўзи бошқараётган ёки кўчада ҳарактланаётган автомобилларнинг қандай яратилишини кузатиш жуда ҳам қизиқарли. Ҳозир эътиборингизга UzAuto Motors заводидаги қайноқ иш жараёнидан фотолавҳаларни тақдим этамиз.
Пресс-тур давомида журналистлар яқиндагина номи ўзгартирилган UzAuto Motors (олдинги номи GM Uzbekistan) заводининг тўлиқ фаолияти билан таништирилди.
UzAuto Motors заводига уюштирилган медиа-тур давомида журналистларга завод бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов ва унинг ўринбосари Азимжон Умаровлар ҳамроҳлик қилишди. Дастлаб, ОАВ вакиллари автомобилларнинг қисмларини пайвандлаш ишлари олиб бориладиган бўлим билан таништирилди.
Эътиборлиси, ҳудудда завод ходимлари 8 соат давомида тик оёқда тиним билмасдан меҳнат қилишади. Бугунги кунда UzAuto Motors заводида 10 600 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Бу ходимларнинг 200 минг нафари заводнинг Хоразмдаги филиалида ишлашса, яна 170 нафар ходим Тошкент шаҳрида жойлашган филиалда меҳнат қилмоқда.
Пайвандлаш бўлимида ишлар якунлангач, автомобил заводнинг бўяш цехига юборилади. Бу бўлимда инсон саломатлиги учун ўта хавфли кимёвий моддалар билан ишланиши туфайли журналистлар бу ҳудудга киритилмади.
Бўяш цехидан чиқарилган енгил машиналарнинг суяк қисми (кузов) алоҳида бўлимда жиҳозланади. Махсус линияда автомобилларга кетма-кетликда барча керакли қисмлар ўрнатилади.
Маълум қилинишича, UzAuto Motors заводидаги ишчи ходимларнинг ойлик-маоши минимум 2,5 млн сўмни ташкил этади. Тажрибали ходимлар 4 млн сўмгача ойлик оладилар. Бундан ташқари ходимларга иш жараёнидаги фаолликларига қараб бонуслар белгиланган.
Этиборлиси, Асака шаҳрида жойлашган UzAuto Motors заводида ҳар 70 секундда битта автомобиль, бир кунда 800 та автомобиль ишлаб чиқарилмоқда.
Маълум бўлишича, ҳозирда UzAuto Motors заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган Nexia 3 автомобилига ички бозорда талаб жуда юқори. 1996 йилдан буён ишлаб чиқарилаётган Nexia авлодидаги кирувчи учта моделдаги автомобиллардан шу пайтга қадар 1 060 715 дона ишлаб чиқарилган.
UzAuto Motors заводида ишлаб чиқарилаётган енгил машиналар орасида хорижга экспорт қилинадиган автомобиллар рейтингини Laсetti бошқариб турибди.
Маълум бўлишича, Автомобилсозлик тармоғида 2019 йил экспорт салоҳиятини ривожлантириш йили деб эълон қилинган. Ҳозирги вақтда тармоқнинг турли корхоналари маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Украина, Беларусь, Озарбойжон, Грузия, Арманистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Иордания, Ливан, Ироқ, Афғонистон ва африканинг бир қатор давлатларига экспорт қилинмоқда.


























